Ҳашаротлар

Ўзбекистонда учрайдиган зарарли ва фойдали ҳашаротлар (фитофаглар ва энтомофаглар), замбуруғлар. Зарарли ҳашаротларга қарши курашда қўлланиладиган энтомопатоген замбуруғлар, бакуловируслар, бактериялар, энтомонематодалар, микроорганизмлар, шунингдек ҳашаротларга қарши кимёвий курашда қўлланиладиган - пестицидлар, биоинсектицидлар.

УГОМ-ЧОТҚОЛ МИЛЛИЙ БОҒИ

Тиён-Шон – ер куррасидаги энг йирик тоғ тизмаларидан бири. Унинг ғарбий қисми Ўрта Осиёнинг чўл минтақасига кириб боради. Ғарбий Тиён-Шоннинг тоғ тизмалари табиий ландшафтларнинг хилма-хиллиги, флора ва фауна турларининг бойлилиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Чотқол тизмаси

Чотқол тизмасининг тармоқларидан бири бўлган Чимён тоғ мавзеси алоҳида ажралиб туради. Чимён – нафақат машхур тоғ чанғисига ихтисослашган курорт ва дам олиш маскани, шунингдек Ғарбий Тиён-Шон учунгина хос бўлган ва ундан ташқарида учрамайдиган камёб эндем турлар мужассамлашган ноёб ботаника худуди ҳам ҳисобланади.

Тадқиқот ишлари N1

Ғўзани ҳимоя қилишнинг ресурстежовчи технологиясидан фойдаланишга асосланган экологик тоза услубларидан фойдаланиш

Тадқиқот ишлари N2

Термитлар популяциялар сонини бошқаришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот ишлари N3

Маданий ва иқлимлаштирилган ўсимликларда зараркунанда ва каналарнинг сонини бошқарувчи истиқболли экологик зарарсиз воситалар ва услубларни яратиш.