Molekulyar biologiya va biotexnologiya laboratoriyasi


zav

Laboratoriya mudiri: b.f.d.
Kuchboyev Abduraxim Ergashevich

Лабораторияда турли гуруҳ ҳайвонлар паразити нематода турларининг молекуляр идиентификацияси, филогенияси ва систематикасини ўрганиш муаммолари билан шуғулланди. Шу жумладан туёқли ҳайвонлар нематодаларининг морфологияси, молекуляр диагностикаси ва уларнинг сонини назорат қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари ўтказилмоқда. Ҳозирда Metastrongylus, Dictyocaulus, Protostrongylus, Spiculocaulus ва Cystocaulus авлодларининг 9 тури ва Haemonchus, Ostertagia, Marshallagia, Telodorsagia ва Setaria авлодларининг 7 тури бўйича 50 ортиқ рибосомал ДНКси ITS cоҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлил қилинди. Аниқланган нематодалар ичидан 5та тур Генбанк (NCBI) базаси учун янги ҳисобланади (Kuchboev et al., 2015).

Аввал биоинформатик таҳлил қилинган ITS соҳасининг нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида ўпка нематодаларини тезкор аниқлаш учун турга хос бўлган алель праймерлар яратилди. Бу кашфиёт учун ЎзР интелектуал мулк агентлигига патентлаш учун талабнома берилди. Бу келажакда ветеринария амалиётида нематодаларнинг молекуляр диагностикаси учун ПЗР тизимида фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари қўй ва қора молларда паразитлик қилувчи ва мунозарали бахсга сабабчи бўлган гемонхнинг иккита тури устида молекуляр тадқиқот ўтказилди. Бу усул ёрдамида турларни алоҳида- алоҳида эканлигини тасдиқлашга сабаб бўлди. Ундан ташқари, қўй ва қора моллар ширдонида паразитлик қилувчи, бахсли мунозараларга сабабчи бўлган икки тур гемонхни рибосома ДНКсининг ITS-2 ўрганилди. Бу усул билан бу икки турни алоҳида турлар эканлиги исботланди (Кучбоев и др., 2012, Abramatov et al., 2013). Олинган нуклеотидлар кетма-кетлиги Генбанк базасига жойлаштирилди (NCBI).

Лабораториянинг устувор йўналишларидан яна бири бу – ниҳоятда аҳамиятли бўлган гулли-манзарали, доривор ва ноёб, эндем ўсимликларнинг ҳужайра ва тўқима культураларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдир. Ўсимликлар биотехнологияси методларидан фойдаланиш Тошкент Ботаника боғи коллекциясидаги йўқолиб бораётган тур вакилларини сақлаб қолишдек ноёб имкониятни беради. Бундай коллекция in vitro шароитида вегетатив усулда кўпаядиган ўсимлик намуналарини касаллик ва зараркунандалардан зарарланмаган ҳолда, назорат қилинадиган озиқаларда сақлаб қолиш имконинини беради. In vitro шароитида кўпаядиган ўсимлик намунасидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш уларнинг табиий популяцияларининг сақланишига ёрдам беради.

Лабораторияда иккита фан доктори ва фан номзодлари, учта кичик илмий ходим фаолият юритади ва бешта амалиёт хоналарида: молекуляр биология, ўсимликлар физиологияси ва биохимияси, ламинар бокс; вентиляцион қурилмага эга бўлган факторостат (ёруғ ва қоронғу) хоналари, автоклаф, центрифуга хоналари ҳамда илмий ходимлар учун мўлжалланган учта хонада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади.

Лаборатория илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш учун керак бўлган барча замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган.

Кучбоев Абдурахим Эргашевич

Лаб. мудири, лойиҳа раҳбари, б.ф.д.

Ҳайвонлар нематодалари фаунаси ва молекуляр биологияси, морфологияси таксономияси ва систематикаси

a_kuchboev@rambler.ru

 

Сафаров Карим Сафарович

Етакчи илмий ходим, б.ф.д., проф.

Ўсимликлар физиологияси ва биохимияси, биотехнология, стресс физиологияси, ноанъанавий ўсимликлар интродукцияси.

ksafarov@mail.ru

Никитина Елена Васильевна

Катта илмий ходим, б.ф.н.

Ўсимликлар физиологияси ва биохимияси, in vitro шароитида манзарали доривор ўсимликларни микроклонал кўпайтириш технологияси

elenanikita2013@rambler.ru

 

Сафарова Нигора Каримжоновна

Катта илмий ходим, б.ф.н.

Ўсимликлар физиологияси ва биохимияси, ноанъанавий ўсимликлар интродукцияси, in vitro шароитида ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турларини микроклонал кўпайтириш

nigorask@mail.ru

 

Мирзаева Гулнора Саидориповна

Катта илмий ходим, б.ф.н.

Ҳашоратлар молекуляр биологияси, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш, биозарарланиш

m_Gulnora@rambler.ru

 

Абдуллаева Дилфуза Адилжоновна

Кичик илмий ходим

Ўсимликлар молекуляр биологияси ва биотехнологияси, трансформацияга учраган ғўза ўсимликлари

a-dil78@mail.ru

 

Каримова Рохатой Рахматовна

Кичик илмий ходим

Ҳайвонлар нематодалари молекуляр биологияси, таксономияси ва экологияси, қуруқлик моллюскалари

krokhatoi@rambler.ru

Амиров Ойбек Олимжонович

Кичик илмий ходим

Кавш қайтарувчи ҳайвонлар нематодаларининг биологияси, морфологияси ва молекуляр таксономияси

amirovoybek@rambler.ru

 

Абдужалиева Шахло Абдувалиевна

Катта лаборант

Ўсимликлар молекуляр биологияси ва биотехнологияси

 

  • Ҳайвонлар нематодаларининг янги, яқин ва ўхшаш турларини молекуляр идентификация қилиш (таққослаш) ва уларни таксономияси ва филогениясини аниқлаштириш;
  • Трихостронгилид, гемонхид, метастронгилид, диктиокаулид, протостронгилид оиласи нематодалари ва оралиқ хўжайинларнинг (қуруқлик моллюскалар, ёмғир чувалчанглар, икки қанотли ҳашоротлар) тур таркиби ва морфологиясини ўрганиш ва бу нематодаларнинг туёқли ҳайвонларда зарарлаш даражасини ўрганиш;
  • Metastrongylus, Dictyocaulus, Protostrongylus, Muellerius, Cystocaulus, Ostertagia, Telodorsagia, Marshallagia авлоди турларининг молекуляр генетик диагностикаси ва туёқли ҳайвонларда нематодозлар сонини назорат қилиш усулини ишлаб чиқиш;
  • ПЦР технологияси асосида паразит касалликларини экспресс диагностикасини ўтказиш, уларни мукаммаллаштириш; турга хос янги молекуляр маркерларни яратиш; рДНК нуклеотид кетма-кетликларини Халқаро Генбанкга (NCBI) киритиш;
  • Камёб, эндемик ва реликт бўлган ўсимлик турларининг эмбриокультураси ва биотехнологияси услубларини ишлаб чиқиш. In vitro шароитида яратилаётган ўсимликларни қайта тикланиш тизимлари ёрдамида уларнинг сонини тиклаш;
  • In vitro шароитида культурага киритилаётган ҳужайра ва тўқималарнинг биологиясини, ўсиш ва дифференциация жараёнларининг хусусиятларини ўрганиш.

Лаборатория ходимлари Франция, Германия, Хитой, АҚШ, Туркия, Япония, Россия каби давлатларининг турли илмий муассасалари мутахассислари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ходим ва стажёрлар Россия, АҚШ, Германия ва Буюк Британия давлатларида илмий малака ва кўникмаларини оширишган. Кейинги йилларда бу алоқалар халқаро грантлар ҳисобига тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Лаборатория Экология ва эволюция муаммолари институтининг Паразитология маркази, Россия Фанлар академияси Ген биологияси институти ва М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг А.Н.Белозерский номидаги физик-химиявий биология илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиниш алоқаларини йўлга қўйган.

(Стажеровкадаги расмлар)

Научная стажировка. Белствиль, МД, США

Илмий стажировка. Белствиль, МД, АҚШ

Научная стажировка. МГУ, Москва,  Россия

Илмий стажировка. МГУ, Москва, Россия

Выручение стипендии ДААД при посольстве Германии. Ташкент, 2012

Германия элчихонасида ДААД стипендиясини такдирлаш маросими. Тошкент, 2012 й.

Встреча научного сотрудничества. Урумчи, Китай, 2011

2012-2014 йй. мўлжалланган «Туёқли ҳайвонлар нематодозлари сонини назорат қилиш ва молекуляр-генетик диагностика усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги А9-ФА-0-53289 амалий лойиҳа.

Ўтказилган морфологик ва молекуляр идиентификация ишлари натижасида 5та эндемик протостронгилид Protostrongylus rufescens, P.hobmaieri, Protostrongylus sp., Spiculocaulus leuckarti ва Cystocaulus ocreatus турларининг рибосомал ДНК ITS-2 соҳаси илк бор ўрганилди ва шу оилага таалуқли бўлган ҳалқаро Генбанкда мавжуд 18 тур нематодларнинг молекуляр филогенияси ўрганилди ва маълумотлари нуфузли журналларда чоп этилди (Кучбоев и др., 2013; Kuchboev et al., 2015). (Расм. ITS-2 нуклеотидлари асосида Protostrongylidae оиласи турларининг филогенетик шажараси).

zav6Майда шохли уй ҳайвонлари остертагинозларига (остертагиоз, маршаллагиоз, теладорсагиоз ва бошқ.) қарши альбендазол, тимбендазол, YZ-Албен, гельмицид ва медапек препаратлари дала ишлаб чиқариш синовидан ўтказилди ва уларни юқори самара берганлиги аниқланди.

Нематода тўқимасидан ДНК ажратиб олиш усули бўйича услубий тавсиянома чоп этилди. Ҳайвонлар асосий нематодозларига қарши чора тадбирлари бўйича амалий тавсиянома ишлаб чиқилди.

Иккита протостронгил учун турга хос бўлган праймерлар яратилди ва ихтиро учун Патент олишга буюртма берилди.

  • 2012-2016 йй. учун мўлжалланган «Манзарали ва доривор ўсимликларнинг янги истиқболли турларини интродукцион баҳолаш ва уруғидан кўпайтириш биологияси» мавзусидаги Ф5 – ФА-0-12154 рақамли фундаментал лойиҳа.

Манзаралилиги ва қимматли доривор хусусиятига кўра ниҳоятда аҳамиятли бўлган Ўзбекистоннинг Iris (=Juno), Lagohilus ва Ostrowskia авлоди ўсимлик турларини асептик культурага киритишнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилди. In vitro шароитида оптимал озиқа муҳитлари танланди, эксплантлар ва ўстириш шароитлари ўрганилди (Расм. Ўсимлик каллуси).

zav7

  1. Kuchboev A.E., Krucken J., Ruziev B.H., von Samson-Himmelstjerna G. Molecular phylogeny and diagnosis of species of the family Protostrongylidae from caprine hosts in Uzbekistan// Parasitology Research 2015, 114 (4): 1355-1364.
  2. Амиров О.О., Мирзаева Г.C., Кучбоев А.Э. Teladorsagia сircumcincta ва Teladorsagia davtiani (Nematoda: Ostertagiinae) турларининг молекуляр-генетик таҳлили // Инфекция, иммунитет и фармакология. –Ташкент, 2014. -№4. – 25-30 б.
  3. Abramatov M.B., Amirov O.O., Kuchboev A.E., Khalilov I.M., Abdurakhmanov I.Y. Morphological and Molecular characterization of species Haemonchus contortus and placei (Nematoda: Trichostrongylidae) from Uzbekistan by sequences of the second internal transcribed spacer of ribosomal DNA// Scientia Parasitologica, 2013, 14 (3): 115-120.
  4. Кучбоев А.Э., Умаров Д.К., Каримова Р.Р., Рузиев Б.Х., Хайдарова Г.Д. Молекулярная диагностика легочных нематод – паразитов животных Узбекистана // Биологические науки Казахстана. – Павлодар, 2013. -№1. – С.42-47.
  5. Kuchboev A.E., Karimova R.R., Ruziev B.Kh., Azimov D.A. Ecological aspects of nematodes of the family Protostrongylidae, parasites of Bovidae // Scientia Parasitologica, 2012. 13(1): 17-25.
  6. Авутханов Б.С., Сафаров К.С. Фотосинтетическая активность травы Колумба в условиях интродукции // Вестник ККО АН Уз, 2012. -№3. –С. 36-38.
  7. Сафаров К.С., Турдалиева Х.С., Шоякубов Р.Ш. Интенсификация биологической очистки сточных вод // Материалы V съезда микробиологов Узбекистана,12 – 14 октября 2012 г. – Ташкент, 2012. – С. 165-166.
  8. Сафарова Н.К. Изучение биоэкологических и биохимических особенностей образцов бамии (Hibiscus esculentus) при интродукции в различных условиях // Узбекский биологический журнал, 2012. – №5. –С. 27-30.
  9. Сафарова Н.К., Никитина Е.В., Абдуллаева Д.А., Сафаров К.С. Разработка биотехнологических приемов размножения редких видов декоративных и лекарственных растений // Ботаника соҳасидаги илмий-амалий ютуқлар ва долзарб муаммолар: Илмий-амалий конференция материаллари. – Самарқанд, 2014. – Б. 67-68.2.
  10. Абдуллаева Д.А., Сафаров К.С., Собирова М.Ш. Введение в культуру in vitro лекарственного растения proskorjakovii // Биоразнообразие, сохранение и рациональное использование генофонда растений и животных: Материалы республиканской конференции (9-10 сентября 2014 года). – Ташкент, 2014. -С. 165-167.
  11. Никитина Е.В., Сафаров К.С., Тургунов М. Разработка технологии первичного этапа клонального микроразмножения видов рода Juno.// Биоразнообразие, сохранение и рациональное использование генофонда растений и животных: Материалы республиканской конференции (9-10 сентября 2014 года). – Ташкент, 2014.- С.258 – 260.
  12. Nikitina E.V., Safarov K.S. Carbohydrate dynamics in medicinal and deserving plants during growth under different salinization conditions. //Актуальные проблемы экологии растений: Мат. Респ. научн. конф. – Ташкент, 2012. – C. 91-94.
  13. Nikitina E., Turgunov M. Introduction and micropropagation of some Juno species and their preservation in vitro collection. // 2-nd International Conference on Arid Land Studies. 9-13 September. 2014– Samarkand, 2014. – P.101.
  14. Сафаров К.С., Никитина Е.В., Сафарова Н.К., Абдуллаева Д.А., Насырова Г.Б. Особенности размножения некоторых редких и исчезающих видов декоративных и лекарственных растений in vitro // Х Межд. науч.-практ. конф. Сборник статей. Книга 2. -Барнаул, 2015.- С.447-448.

Молекуляр биология ва биотехнология лабораторияси 2013 йилнинг январь ойида ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти қошида собиқ Ўсимликлар физиологияси ва биохимияси лабораторияси ҳамда Умумий паразитология лабораторияси малакали илмий ходимлари ва материал-техник базаси негизида ташкил топди.

zav8

(Расм. Лабораториядаги асбоб-ускуналар).

ish jarayoni Centrifuga Oxlaj 023 res 2010 9 Desember 022 2010 9 Desember 004 2010 9 Desember 002