O`simliklar anatomiyasi va sitoembriologiyasi laboratoriyasi


Лаборатория мудири, б.ф.н., катта илмий ходим

Хамраева Диловар Толибжановна
Ўсимликларнинг репродуктив биологияси.

E-mail: hamraeva.dilovar@mail.ru

Ўзбекистоннинг турли экологик минтақаларида тарқалган Asteraceae, Apiaceae, Caryophyllaceae, Chenopodiaceae, Fabaceae, Polygonaceae, Zygophyllaceae, Rutaceae оилалари вакилларининг морфогенези, вегетатив ва генератив органларининг структураси, репродуктив биологияси. Ўзбекистон ўсимлик дунёсининг бойлиги ва хилма-хиллиги, уларни чўлнинг ноқулай оғир шароитига ўзига хос мослашиши -тадқиқотларнинг оргинал йўналишини шаклланишига асос бўлди, яъни бу йўналиш экологик анатомия ва эмбриология бўлиб, уни табиий яшаш шароитидаги тузилишини билиш асосида муҳит билан организм ўртасилаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини беради. Тадқиқот ҳудудлари: Жанубий-ғарбий Қизилқум, Мирзачўл, Ғарбий Тиён-Шонь, Устюрт, Тошкент “Ботаника боғи”.

Лабораторияда ананавий тарзда фундаменталь йўналишлар ишлаб чиқилади:

  • морфогенез ва онтогенезни экологик омиллар таъсиридаги ўзгарувчанлигини аниқлаш мақсадида ўрганиш;
  • доминант чўл ем-хашак ўсимликларининг ксероморфлилик даражасини ксероморфогенез назариялари ишланмаларини яратиш мақсадида ўрганиш;
  • турли биоморф вакилларининг мослашиши стратегиясини таксонларнинг филогенетик йўналишларини аниқлаш мақсадида ўрганиш;
  • галофитларнинг галотолерантлик даражасини ва биохилма-хиллигини аниқлаш;
  • мослашиш жараёнидаги ихтисослашган тузилмаларнинг тузилиши ва ролини аниқлаш;
  • ўсимликларнинг диагностик белгиларини мазкур ўсимлик турлари ва доривор хомашёсини идентификациялаш мақсадида ажратиш;
  • генератив органлар ва цитоэмбриологик тузилмалар морфологиясини репродуктив жараёндаги мослашиш ролини аниқлаш мақсадида ўрганиш;
  • мева ва уруғ морфологияси ҳамда структурасини уруғ униши биологиясининг махсуслигига боғлаб тавсифлаш.

Ҳозирги вақтда лаборатория МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлиб, унда морфогенез ва экологик анатомия ҳамда ўсимликнинг онтогенездаги эмбриологиясига оид режалаштирилган фундаменталь тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Б.ф.д., етакчи илмий ходим, проф. Бутник Антонина Анатольевна. Ўсимликларнинг экологик анатомияси. e-mail: butnikan@jandex.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Матюнина Тамара Евгеньевна. Ўсимликларнинг репродуктив биологияси. e- mail: tmatynina@inbox.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Абдуллаева Ақида Тиллаевна. Ўсимликларнинг репродуктив биологияси. e-mail: akida.abdullaeva@mail.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Юсупова Дилдора Миряхаевна. Ўсимликларнинг экологик анатомияси. e-mail: yusupovadil@yandex.ru

Б.ф.н., катта илмий ходим Қайсаров Вахоб Тўхтамишевич. Ўсимликларнинг репродуктив биологияси. e-mail: botany@uzsci.net

Кичик илмий ходим, мустақил-изланувчи Дўсчанова Гулжан Мадримбаевна. Ўсимликларнинг экологик анатомияси. e-mail: guljon.duschanova@mail.ru

Кичик илмий ходим Шарипова Васила Қуйсиновна. Ўсимликларнинг экологик анатомияси. e-mail: vasila 82@mail.ru

Ўсимликларнинг мослашиш стратегияларини биохилма-хиллигини, генофондини ва ўзгартирилган яшаш шароитидаги ҳолатини башоратлаш мақсадида популяцион, тур, организм ва структуравий даражаларда аниқлаш.

Лабораторияда 3 та фундаменталь йўналиш бўйича тадқиқот олиб борилади:

1 – турли ҳаёт шаклига мансуб чўл ўсимликлари онтогенези ва морфогенезини, уларни шаклланиш қонунятларини аниқлаш мақсадида, биоморф тавсифини аниқлаш мақсадида, шунингдек чўлланишнинг экологик мониторинги натижаларидан фойдаланиш мақсадида ўрганиш;

2 – турли таксон ва экологик гуруҳ ўсимликларида вегетатив органлари анатомик тузилишини улардаги адаптациогенез йўналишини, белгиларнинг эволюцион даражасини ҳамда қуруқ ва шўрхок шароитга мослашиш стратегиясини аниқлаш мақсадида ўрганиш;

3 – гул тузилишини, гуллаш биологиясини, чангчи ва уруғчи генератив структурасини, муртак ва эндосперма тузилишини турли таксон вакиллари уруғ маҳсулдорлигини чўл шароитидаги генератив жараёнларни ўзига хослигига боғлиқ холда ўрганиш, систематика ва филогения муаммоларини ечиш мақсадида мослашиши ва диагностик белгиларни ажратиш, чўл минтақасида қимматли ем-хашак ва доривор ўсимликларини келажакда маданийлаштириш.

Асосий тадқиқотлар Бухоро шаҳридан 160 км нарида 400 45′ ў.к. ва 650 45′ в.д. денгиз сатхидан 370 м баландликда жойлашган Қизилқум чўл станциясида олиб борилмоқда, худуд ёғингарчилик камлиги билан (80-100 мм, 1 йилда) юқори ёзги (+450С гача), қишки совуқ (-3000С) ҳарорати ва кучли шамоллари билан характерланади.

Тупроғи турлича: қум, шурхок тупроқ, гипс, гиль, тошдан иборат. Ўсимлик қоплами турли ҳаёт шаклларидан иборат, жами 900 тагача тур ундан – 25% Ўрта Ўсиё ва 3,5  Қизилқум эндемларидир.

Эмбриологик тадқиқотлар анатомик тадқиқотлар билан бирга узвий ҳолда олиб борилмоқда. Солиштирма анатомия ва цитоэмбриология ўрганилмаган ёки кам ўрганилган таксонларни яъни систематика ва филогения жиҳатидан аҳамиятга эга (Chenopodiaceae: Climacoptera туркуми, Salsola; Suaeda, Halimocnemis, Gamanthus, Polygonaceae, Calligonum туркуми) турларнинг структуравий диагностик белгиларини аниқлайди. Экологик анатомия ва эмбриология ўсимликни чўл шароитида яшаб қолишига ёрдам берадиган гало- ва ксероомилнинг мосланиш белгиларини аниқлайди. Чўл  ўсимликларининг репродуктив биологияси антэкология, эмбриология, уруғ маҳсулдорлиги, шўрхок стресс шароитдаги уруғларнинг униш биологияси каби муаммоларни ўрганади ва бу эса селекция – уруғчилик ишларининг асосини ташкил этади ва галофит ўсимликшуносликнинг кейинги тараққиётини белгилайди.

Лаборатория жамоаси МДХ етакчи ботаник ташкилотлари билан фаол илмий хамкорликни давом эттирмоқда: Россия Фанлар Академиясининг Ботаника институти (Санкт-Петербург); Арманистон Фанлар Академиясининг Ботаника институти (Ереван); Москва Давлат Университети, Перм Давлат Университети, Марказий Сибир Ботаника боғи (Марказий гербарий), Institut fur Biologie, Arbeitsgruppe Systematik und Morphologie der Pflanzen, Universitat Kassel, D-34109 Kassel, Germany. Лаборатория ходимлари Россия Федерацияси Президенти етакчи илмий мактабларни НШ-5282.2014.4 кўллаш «Разработка теории репродукции, проблема целостности, система надежности, морфогенетические программы и стволовые клетки как основа устойчивого развития» (мактаб сардори – Россия Фанлар Академиясининг профессори Т.Б. Батыгина) лойиҳасининг иштирокчиларидирлар.

Лаборатория ходимлари Россия, Козоғистон, Туркманистон, Арманистон, АҚШ, Германия, Япония, Исроил, Хитой мамлакатлари олимлари билан мақолалар ёзишиб, янги илмий маълумотлар билан фикр алмашиб турадилар. Таассуфки, ёшларга зарур бўлган илмий алоқалар чегараланган.

Урумчидаги Хитойлик хамкасбларимиз билан    анатомия и цитоэмбриология лабораториясида, 2011 й.

Урумчидаги Хитойлик хамкасбларимиз билан анатомия и цитоэмбриология лабораториясида, 2011 й.

Дусчанова Г.М. туркиялик ҳамкасби билан Самаркандда ўтказилган Ҳалқаро илмий анжуманда, 2014 й.

Дусчанова Г.М. туркиялик ҳамкасби билан Самаркандда ўтказилган Ҳалқаро илмий анжуманда, 2014 й.

Проф. Бутник А.А.  ва  докторант Шарипова В.Қ.  МДУ. проф. Пименов М.Г. ва б.ф.н. Клюйков Е.В. билан, 2012 й.

Проф. Бутник А.А. ва докторант Шарипова В.Қ. МДУ. проф. Пименов М.Г. ва б.ф.н. Клюйков Е.В. билан, 2012 й.

Проф. Бутник А.А.  Ашҳабодда ўтказилган Ҳалқаро илмий анжуманда,  2014 й.

Проф. Бутник А.А. Ашҳабодда ўтказилган Ҳалқаро илмий анжуманда, 2014 й.

 

Лабораториянинг фундаменталь тадқиқотларининг натижалари амалиётга татбиқ этилган:

  • чўл минтақаларида фитомелиорантларни танлаш ва районлаштиришнинг назарий асослари ишлаб чиқилган (Информацион хабарнома: №52, 1971; №334, 1984) (Ж.К. Саидов, А.А. Бутник, С.А. Пайзиева, Р.Н. Нигманова);
  • Alcea rosea (қат-қат гулҳайри) репродуктив биологиясини тадқиқ қилиш асосида селекция-уруғчилик ишларини олиб бориш учун тавсиянома ишлаб чиқилган (“Наира” нави – Ж.Ю. Турсунов, Т.Т. Саидова яратилди);
  • “Ўсимликларни тузга чидамлилигини ташҳислаш усуллари” № 1166756, Москва, 1985 (Л.А. Шамсувалиева) муаллифлик гувоҳномаси олинган;
  • Саксаул, қандим, ферула турларининг уруғ маҳсулдорлигини, уруғ сифатини оширишга оид тавсияномалар тақдим этилди (Ж. Турсунов, Т.Е. Матюнина, Г.К. Киселева, М.Х. Богдасарова – реклама варақалари);
  • Чўл ўсимликлари уруғларини сақлаш муддатлари ва уларни ундиришнинг қулай вариантлари аниқланди (У.Н. Жапакова);
  • Glycerrhiza L. ва Meristotropis Fisch. et Mey. ўсимликларининг чангчи ва уруғчи жуфтликларини танлаш бўйича селекция – генетика ишларида қўллаш учун тавсияномалар ишлаб чиқилган;
  • Шўрланган ерларни ўзлаштиришда қўлланиладиган галофитларнинг тузга чидамлилиги аниқланди.
  • Жанубий – ғарбий Қизилқум турли экологик гуруҳ бошоқдошлари (Poaceae Barnn) ва Chenopodiaceae оиласи галофитларининг структуравий мослашишига оид маълумотлар Жайрон Экомарказига уларнинг генофондини сақлаш учун тақдим этилди.

Тадқиқот натижалари 11 та тематик тўпламда (Ж.К. Саидов таҳрири остида) кўпсонли мақолаларда, 12 та монографияда ўз аксини топган. Лабораторияда 4 та биология фанлари доктори ва 36 та биология фанлари номзодлари тайёрланган. Лаборатория ходимлари М. Улуғбек номидаги ЎзМУ ва Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг ёш мутахассисларига уларнинг курс иши, диплом иши, магистрлик ишларини бажаришда ўз ёрдамларини аямайдилар. Лаборатория ўсимликлар эмбриологиясига бағишланган «Проблемы гаметогенеза оплодотворения и эмбриогенеза» (Тошкент, 1983) номли VIII Бутуниттифоқ анжуманини шунингдек ўсимликларнинг экологик анатомиясига бағишланган Бутуниттифоқ анжумани ҳам Тошкентда ЎзР ФА Ботаника институтида ўтказишда асосий ташаббускор ва ташкилотчилардан ҳисобланади, унинг биринчи мажлиси Тошкент шаҳрида (1986), иккинчиси эса Владивостокда (1990) бўлиб ўтган.

lab5

lab7

Ашурметов О.А., Каршибаев Х.К. Семенное размножение бобовых растений в аридной зоне Узбекистана. Ташкент: Фан, 2002. – 202 с.

Ашурметов О.А., Буриев Х.Ч. Репродуктивная биология представителей семейства Cucurbitaceae Juss. –Ташкент: Фан, 2002. – 216 с.

Ашурметов О.А., Матюнина Т.Е., Жапакова У.Н., Абдуллаева А.Т. Адаптация репродуктивных органов кандымов к экстремальным условиям пустынь // Проблемы освоения пустынь. Ашхабад. 2003. № 1. С. 17-22.

Ашурметов О.А., Жапакова У.Н.,. Матюнина Т.Е. Формирование  покровов плода и семени у Calligonum Junceum (Polygonaceae) // Бот. журн. Т. 91. № 9. 2006. С. 66 – 76.

Бутник АА., Жапакова У.Н. Сравнительная анатомия семян. Семейство Chenopodiaceae Vent., Amaranthaceae. Л.: Наука. 1991. Т. III. – С. 74-82.

Бутник А.А., Пайзиева С.А., Нигманова Р.Н., Саидов Д.К. Экологическая анатомия пустынных растений Средней Азии. – Деревья, кустарники, кустарнички. Ташкент: Фан. Т.1. 1995. – 158 с.

Бутник А.А., Ашурметов О.А., Нигманова Р.Н., Пайзиева С.А. Экологическая анатомия пустынных растений Средней Азии. – Полукустарники, полукустарнички. Ташкент: Фан. Т.2. 2001. – 130 с.

Бутник А.А., Ашурметов О.А., Нигманова Р.Н., Бегбаева Г.Ф. Экологическая анатомия пустынных растений Средней Азии –.Травы Т.3. 2009. – 152 с.

Бутник А.А., Матюнина Т.Е., Дусчанова Г.М. Роль адаптивного процесса в изучении и сохранении  биоразнообразия растений в аридной зоне // «Наука, техника и инновационные технологии в эпоху могущества и счастья». Материалы международной научной конференции (12-14 июня 2014 года) – Aşgabat: Ylym, – 2014. – С. 361-364.

Butnik A., Matyunina T., Duschanova G., Yusupova D. Biological and ecological diversity of

 halophytes flora of Uzbekistan// «Innovations for sustainability and food security in arid  and semiarid lands».2nd International Conference on Arid Lands Studies – Samarkand, Uzbekistan 2014. – С. 21.

Khamraeva D. Impact of saline environments on the structure of bracts and bracteoles Climacoptera longistylosa (Chenopodiaceae) //«Innovations for sustainability and food security in arid and semiarid lands». 2nd International Conference on Arid Lands Studies – Samarkand, Uzbekistan 2014. – С. 62.

Khassanov F.O., Khamraeva D.T, Khuzhanazarov U. & Achilova A new species from genus

Plocama L. (Rubiaceae Juss.) from Middle Asia // Stapfia Austria. Land Oberosterreich. – V. 100, – p. 38-40.

Ломоносова М.Н., Юсупова Д.М., Акопян Ж.А. Числа хромосом представителей рода Suaeda (Chenopodiaceae) // Ботанический журнал. 2007. Т. 92. № 7. С. 1077-1078.

Matyunina T.E. , К.N. Toderich, D. Hamraeva, H.U. Kholbekova, D.M. Yusupova. Evolutionary adaptations of floral traits related to pollination system in Chenopodiaceae. International Symposium on Core Caryophyllales: New Insights into the Phylogeny,          Systematics and Morphological Evolution of the Order. 2012. Russian Botanical Society Lomonosov Moscow State University, Department of Higher Plants.  P.102-108.

Матюнина Т.Е., Тодерич К.Н., Хамраева Д.Т., Халбекова Х.У.,  Юсупова Д.М. Морфологические структуры цветка, обеспечивающие поликомпонентность системы опыления у видов семейства Chenopodiaceae Vent. // IV Межд. школа для молодых ученых «Эмбриология, генетика и биотехнология», 2012 г.  Пермь. С. 88-92.

Саидов Д.К. Особенности роста, развития и анатомической структуры хлопчатника в условиях карбонатно-магниевого засоления почв. – Ташкент: Фан, 1966. – 113 с.

Тарасевич В.Ф., Абдуллаева А.Т.  Морфология пыльцы некоторых видов рода  Calligonum (Polygonaceae) // Бот. журн. Т.78. № 12. 1993. С. 111-117.

Турсунов Ж. Антэкология и эмбриология сапониноносных гвоздичных Средней Азии. Ташкент: Фан, 1988. – 198 с.

Турсунов Д.Ю., Матюнина Т.Е. Сем. Caryophyllaceae // Сравнительная эмбриология

 цветковых. Л.: Наука. 1983.  Т. 2. С. 39-47.

Шарипова В.К., Стрельцова Л.Ф. Структурно-функциональные особенности листьев

пустынных видов Ferula L.  в связи  с содержанием смол // Доклады Академии наук         Республики Узбекистан – 2014.  № 2. – С. 54-57.

Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси структуравий бирлик сифатида 1962 йили академик Ж.К. Саидов ташаббуси билан ташкил топган, 50 йил мобайнида лабораторияда анатом ва эмбриологларнинг 4 авлоди ишлаган. Биринчи авлод: лаборатория мудири академик Ж.К. Саидов, б.ф.н.: С.Ю. Рожановский, Б.Н. Ниёзов, А.У. Убайдуллаев, А.Д. Несмеянова, В.И. Конычева, бу олимларнинг асосий илмий йўналишлари экологик анатомия ва экологик эмбриологиядан иборат. Бу эса – чўл минтақаси асосий фитомелиорантлари ва хом-ашёбоп ўсимликларининг амалий ҳудудий вазифаларини ҳал этишга ёрдам беради. Ж.К. Саидов чўл яйловлари фитомелиорациясига бағишланган илмий ишланмалари учун Собиқ Иттифоқ Давлат мукофоти билан тақдирланган (1981), тадқиқот натижалари хорижий журналларда чоп этилган.

Академик Ж.К. Саидов ва лаборатория фахрийлари раҳбарлиги остида 2 – авлод шаклланди: С.А. Пайзиева, А.А. Бутник, Р.Н. Нигманова, Л.А. Шамсувалиева, С Алимухамедова, Ж.Ю. Турсунов, А.А. Ашурметов, Ю.Н. Калягин, Х.К. Каршибаев, Б. Норматов – мазкур олимлар томонидан ўсимликларнинг ўзи ўсадиган табиий шароитида морфологик, анатомик, эмбриологик тадқиқотлар олиб борилган. Бунда Қизилқум чўл станцияси тажриба майдони бўлиб хизмат қилган.

Шу даврда анатом ва эмбриологларнинг 3 авлоди шаклланди: Т.Е. Матюнина, У.Н. Жапакова, К.А. Галимова, Т. Саидова, М.Х. Богдасарова, А.Т. Абдуллаева, С. Енгалычева.

Лабораторияда турли йўналишлар пайдо бўлди ва ажралиб чиқди: цитология (Т. Бойқобилов), генетика (С. Атакузиев), in vitro экмаси (Е.М. Эрккенова, Д. Атажанов), электрон микроскопия (Т.Е. Матюнина), карпология (У.Н. Жапакова). Caryophyllaceae, Chenopodiaceae, Polygonaceae, Fabaceae ва бошқа оила вакилларининг диагностик белгилари ва мосланиш стратегияси, уруғ маҳсулдорлиги кўрсаткичини пастлиги билан боғлиқ бўлган генератив жараённинг хусусиятлари, мева структураси ва уруғ униш биологияси, шўрланиш типи ва меъёрининг ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишига ҳамда анатомик тузилишига таъсири чуқур ўрганилган.

5 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди, уларда тадқиқотларнинг йирик натижалари умумлаштирилган:

А.А. Бутник «Адаптация анатомического строения сем. Chenopodiaceae Vent к аридным условиям» (1984), Д.Ю. Турсунов «Биология цветения и эмбриология сапониноносных видов сем. Caryophyllaceae Средней Азии» (1986), А.А. Ашурметов «Репродуктивная биология видов родов Glycyrrhiza L., Meristotropis Fisch. еt Mey. и Alhagi Gagneb» (1987), Л.А. Шамсувалиева «Формирование структуры вегетативных и генеративных органов видов родов Glycyrrhiza L. и Meristotropis Fisch. еt Mey. в онтогенезе растений и в связи с галофактором» (1999); Х.К. Каршибаев «Семенное размножение бобовых в аридных условиях Узбекистана» (2001). 36 та биология фанлари номзодлари тайёрланди, улар олий ўқув юртларида дарс бермоқдалар, ҳамда Ўзбекистон республикасида ва МДҲ давлатларининг турли ташкилотларида биология йўналиши бўйича фалоият юритмоқдалар.

Ҳозирда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш мутахассисларнинг 4- авлоди: Д.Т. Ҳамраева, Д.М. Юсупова, В.Т. Қайсаров ҳамда химояга тайёрланаётган ёшлар: Г.М. Дўсчанова, В.Қ. Шарипова муваффақиятли ишламоқдалар.

Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси Ўрта Осиё ҳудудида ягона бўлиб, унда 7 та мутахассис: 1 та фан доктори, профессор – А.А. Бутник, 5 та фан номзодлари – Т.Е. Матюнина, А.Т. Абдуллаева, Д.Т. Ҳамраева, Д.М. Юсупова, В.Т. Қайсаров, кичик илмий ходимлар Г.М. Дўсчанова, В.К. Шариповалар ишламоқдалар.

lab6