Entomologiya va mikologiya laboratoriyasi


IMG_6720

Laboratoriya mudiri, b.f.n.

Baxtiyor Rustamovich Xolmatov

Entomologiya, hasharotlar biologiyasi va ekologiyasi, biozararlanish, yog‘och materillarini zararkunandalardan himoya qilish.
E-mail:boil_uz@mail.ru

Ўзбекистонда учрайдиган зарарли ва фойдали ҳашаротлар (фитофаглар ва энтомофаглар), замбуруғлар. Зарарли ҳашаротларга қарши курашда қўлланиладиган энтомопатоген замбуруғлар, бакуловируслар, бактериялар, энтомонематодалар, микроорганизмлар, шунингдек ҳашаротларга қарши кимёвий курашда қўлланиладиган – пестицидлар, биоинсектицидлар.

Лабораторияда, анъанавий тарзда, фундаментал, амалий ва инновацион йўналишда илмий тадқиқот ишлари йўлга қўйилган:

– Ғўзани ҳимоя қилишнинг ресурстежовчи технологиясидан фойдаланишга асосланган экологик тоза услубларидан фойдаланиш;

– термитлар популяциялар сонини бошқаришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

– маданий ва иқлимлаштирилган ўсимликларда зараркунанда ва каналарнинг сонини бошқарувчи истиқболли экологик зарарсиз воситалар ва услубларни яратиш;

Ўзбекистонда турар жойлар, тарихий ёдгорликлар ва бошқа иншоотларга жиддий хавф туғдурувчи термитларга қарши самарали кураш тизимини ишлаб чиқиш;

-тут парвонасига қарши уйғунлаштирилшган кураш тизимида энтомофаг ва энтомопатоген бакуловирусларни кўпайтириш ва қўллаш усулларини ишлаб чиқиш;

– Ўзбекистон асосий экинлари зараркунандаларининг замонавий ҳолати ва уларнинг сонини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш;

– ксилофаг–ҳашаротлар комплекси популяцион экологияси, функцияси ва уларнинг мосланганлик механизмларини тадқиқ этиш;

-Ўзбекистон микобиоталарини тадқиқ қилиш ва айрим гуруҳлар бўйича аниқлагич тузиш;

–  замбуруғлар экологияси ва географиясини ўрганиш;

маданий, ёввойи, ем-хашак ва қишлоқ хўжалик экинлари зарарли касалликларини тарқалиш харитасини тузиш ва уларга қарши кураш услубларини ишлаб чиқиш;

– таркибида биологик фаол моддалар бўлган фойдали замбуруғлар штаммларини етиштириш усулларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш; 

– озиқавий ва доривор қўзиқорин кўпайтириш биотехнологиясини ишлаб чиқиш.

Келажакда лаборатория Энтомологиянинг устивор йўналишларида изланишлар олиб боради. Ўзбекистон агробиоценозидаги бўғимоёқлилар комплексларининг иқтисодий муҳим турлари биологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар олиб боради. Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг уйғунлаштирилган усулларини ишлаб чиқади. Қизил китобга киритилган ноёб турларга баҳо беради ва уларни сақлаб қолиш услубларини таклиф қилади. Шу билан биргаликда микологик тадқиқотлар ҳам олиб борилади.

 

Б.ф.д., проф., Хамраев Аловиддин Шамсиддинович. Энтомология, ғўза, ғалла ва ем- хашак экинлари зараркунандаларига қарши биологик кураш услублари, ҳашаротлар биологияси ва экологияси, биозарарланиш.

E-mail: zool_uz@rambler.ru

Б.ф.д. Мадьяров Шухрат Раимбаевич. Ҳашаротлар биотехнологияси (сунъий озиқа яратиш), ипакчилик   зарарли ҳашаротларга қарши микробиологик кураш услублари.

E-mail: shuhm@yandex.ru

К.б.н., с.н.с. Даминова Дилоса Бабамурадовна. Фауна, ҳашаротлар экологияси, биоценологияси, ноёб ҳашаротлар турини сақлаб қолиш.                                       

E-mail: db.dilosa@yandex.ru

К.б.н., с.н.с. Арипова Фарида Хабиевна. Энтомология, ғўза зараркунандаларига қарши биологик кураш услублари, ҳашаротлар биологияси ва экологияси, жумладан ғўза тунламлари.

E-mail: farida1950@mail.ru

К.б.н., с.н.с. Лебедева Наталья Ивановна. Энтомология, энтомонематода, биозарарланиш, тиббиёт энтомологияси (қон сўрувчи чивинлар, москитлар), зараркунанда ҳашаротларга  қарши микробиологик ва кимёвий кураш услублари.

E-mail: n_lebedeva@rambler.ru

К.б.н., с.н.с. Мансурходжаева Махмуда Усмановна. Энтомология, ҳашаротлар экологияси ва биологияси, афидология, жумладан иқлимлаштирилган дарахт ва буталар ширалари.

E-mail: maxmuda2016@mail.ru

К.б.н., с.н.с. Ахмедова Зухра Юлдашевна. Энтомология, ғўза зараркунандаларига қарши биологик кураш услублари, Ўзбекистон зарарли тангачақанотлилари бакуловируслари.

E-mail: z_akhmedova@mail.ru

К.б.н., с.н.с. Мирзаева Гульнара Саидарифовна. Энтомология, ҳашаротлар биологияси ва экологияси, биозарарланиш, Anacanthotermes авлоди термитларининг молекуляр биологияси.                                   

E-mail: m_gulnora@rambler.ru

К.б.н., с.н.с. Жугинисов Тангирберген Исаевич. Биозарарланиш, термитларга қарши биологик кураш услублари.

E-mail: juginisov@mail.ru

К.б.н., с.н.с. Иминова Малика Машрабовна.  Макромицетлар биотаси.                              

E-mail:  iminova 67 @mail.ru 

К.б.н., с.н.с. Гаффоров Юсуфжон Шерматович. Томирли ўсимликлар микромицетлари.

E-mail: gafforov_@mail. ru   

М.н.с. Хашимова Мухаббат Хамидуллаевна. Энтомология, ҳашаротлар биологияси ва экологияси, ғўза ва ғалла зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий кураш услублари.

E-mail: m_khashimova@mail.ru

М.н.с. Ганиева Зумрад Абдухакимовна. Энтомология, ғўза ва ғалла зараркунандаларига қарши биологик ва кимёвий кураш услублари, биозарарланиш, термитлар биологияси ва экологияси (Хусусан трофик алоқалари).

E-mail: z_ganieva@mail.ru

М.н.с. Рустамов Кахрамон Жўраевич. Энтомология, ғўза, ғалла зараркунандаларига ва чигирткага қарши биологик ва кимёвий кураш услублари, биозарарланиш, ёғоч материлларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш, Калорадо қўнғизининг биологияси, экологияси унга қарши кураш усуллари.

E-mail: qahramon66-66@mail.ru

М.н.с. Халиллаев Шерзод Алимбоевич. Энтомология, республикамизда ғалла экини зараркунандалари шу жумладан, зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) ва унга қарши курашнинг биологик асослари, биозарарланиш.

E-mail: sherzod85-85@mail.ru

М.н.с. Мустафаев Элёр Муродуллаевич. Замбуруғлар экологияси ва географияси.

E-mail: mustafaev76@mail.ru

М.н.с. Тешабоева Шахноза Араббоевна. Ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш.

E-mail: teshaboeva83@mail.ru

Лаб. Хакимова Хуршида Равшанбековна.  Хужжат ва канцелярия ишларини юритиш.

E-mail: khurshida@bk.ru

Энтомологиянинг асосий устувор йўналишлари билан боғлиқ тадқиқотлар Ўзбекистон биоценози бўғимоёқлиларни ўрганиш ва зарарли турларга қарши биологик кураш чораларини асослаш.

Оригинал уйғунлаштирилган кураш тизимини ўрнатиш, МДҲ мамлакатларида ғўза ва бошқа экинлар зараркунанадаларига қарши жорий қилиш асосида агробиоценоз табиий кушандалари маханизмларидан максимал фойдаланиш. Унинг асосида бутун дунё олимлари тан олган Агроэнтомологик картограммани ишлаб чиқиш (А.Ш.Хамраев).

Экологик хавфсиз – сувда намланувчи олтингугурт (СНО) ҳамда бактериал препаратлар билан аралашмаси яратилган ва ишлаб чиқаришга кенг жорий қилинган. Сувда намланувчи олтингугурт препарати ва унинг бактериал аралашмаси ҳозирги кунда дунёда аналоги йўқ (А.Ш.Хамраев).

Дунёда илк бор Anacanthotermes авлоди термитларига қарши заҳарли ем-хўрак препаратларини тайёрлаш ва уларни қўллаш технологияси яратилган (А.Ш.Хамраев, Н.И.Лебедева, Т.И,Жугинисов).

Ўзбекистонда ҳозирги кунда қон сўрувчи чивинлар таркибининг 6 авлод 26 тури ўрнатилган (Н.И.Лебедева). Сирфид пашшаларининг 2 кенжа оила, 12 триба, 35 авлодига таълуқли 133 тури аниқланган (Д.Б.Даминова). елканқанотлилардан 5 авлоди, 31 тури, 77 кенжа турлари аниқланиб, 3 та статуси, 9 тури ва Марказий Осиё учун уларнинг 12 янги таксонлари ёзилган. Елкақанотлиларнинг трофик алоқалари аниқланган ҳамда улар эволюцион- мослашув аллопатия хусусиятлари ва коэволюцион озуқа ўсимликлари ҳамда олигофаг-елканқанотлилар турлари ўрганилган. Елканқанотлиларнинг йўқолиб кетиш ва ноёб турлари эҳтимоли бўлган таксонларини МСОП ва Марказий Осиё давлатлари Қизил китобига киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган (А.Крейцберг, Д.Б.Даминова, А.Ш.Хамраев ва бошқ.).

Тут парвонаси зарарлашининг ҳозирги ҳолати,  динамикаси ва тарқалиш йўналиши, унга қарши кураш чоралари ва унинг самарадорлиги юзасидан тадқиқот ишлари амалга оширилган. Зараркунандага қарши курашнинг камчиликлари ва паст самарадорлик сабаблари ўрганилган, шунингдек Республика бўйлаб тарқалиш харитаси тузилиб, вилоятлар бўйича зарарланиш даражаси ўрганилган (Ш.Р.Мадъяров, Г.С.Мирзаева, З.Ю.Ахмедов, А.Х.Кучкаров, М.У. Мансурхаджаева).

Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик курашда қўллаш  эҳтимоли бўлган микроорганизмлар ажратилган. (Бакуловируслар  (З.Ю.Ахмедова)

Ўсимлик битларининг 42 турдаги Aphidiid паразитлари аниқланган бўлиб, улардан 12 таси Ўзбекистон фаунаси учун янги турлардир. Ўзбекистон барча асосий агробиоценозлари ўсимлик битларининг паразитлари билан биоценотик алоқалари ўрнатилган (Д.Б.Даминова)

Anacanthotermes авлоди термитларининг тарқалиши ва уларнинг аҳоли яшаш хонадонлари, тарихий обидаларга зарари ва Ўзбекистон табиий ареалида яшаши ўрганилган. Улар ичакларида яшовчи микроорганизмларга экопил препаратининг таъсири ҳам ўрганилган. Термитлар фаолиятига углеводлар ва айрим кислоталарнинг таъсири тадқиқ этилган. Термитларнинг сув ичиш фаоллиги, озиқанинг эвакуация тезлиги ва энтомопатоген Beauveria замбуруғи ВД-85 штаммининг термитларнинг турли табақа ва ёшларига занжирсимон узатилиши ўрганилган. Шунингдек 63 турдаги ўсимликларга нисбатан аттрактант ҳид сезиш муносабатлари тадқиқ этилган (А.Ш.Хамраев, Н.И.Лебедева, Қ.Ж.Рустамов, М.Х.Хашимова, Б.Р.Холматов, Г.С.Мирзаева, З.А.Ганиева ва бошқ.) 31 турдаги ёғоч қурилиш материалларининг термитларга қарши зарарланиш даражаси ҳам тадқиқ қилинган (Б.Р.Холматов).

Микологик йўналишдаги асосий муҳим тадқиқотлар Ўзбекистон биотаси замбуруғларини аниқлаш билан боғлиқ бўлиб, алоҳида гуруҳлар аниқлагичи ва тарқалиш харитасини тузиш, улар биологияси, экологияси, географияси, маданий, қишлоқ хўжалик ва ёввойи ўсувчи озуқа ўисмликларнинг муҳим касалликларига қарши курашишни ўз ичига олади Шунингдек муҳим турларни ва штаммларни – продуентлар биологик фаол моддаларни маданийлаштириши биотехнологиясини ишлаб чиқиш ва озиқабоп замбуруғлар етиштириш хам лаборатория ходимларининг (Иминова М.А., Ғаффоров Ю.Ш., Мустафаев Э. М., Тешабоева Ш.А.) асосий йўналишларидан биридир.

Энтомология ва микология лабораторияси бир катор чет эл мамлакатлари билан фаол хамкорлик қилади: Монтана, Девис, (США); Бен-Гурион (Исроиль) университетлари; Европа бионазорат лабораториялари;  ARS, SRRC, USDA, CRDF (США); CABI Bioscience; Швейцария илмий Маркази; Сыньзян экология ва география  институти (Хитой); Чанг–Енг университитети, Корея маданий мерос институти, (Корея); (Германия); (Япония); Москва Давлат Университети (Россия, МГУ), Новосибирск аграр университети (Россия), (Тожикистон), (Туркманистон), (Қозоғистон) ва бошқалар.

Лаборатория ходимлари нуфузли ҳалкаро лойихаларни қўлга киритиб, фаол иштирок этиб, самарали натижаларга эришган. Улардан АҚШ, Исроил, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ҳамкорликда Европа Иттифоқига аъзо INTAS лойиҳаси; ГЭФ, БМТ лойиҳаси; Исроил, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан биргаликда АҚШ ҳалкаро ривожлантириш агентлиги USDA/ARC (STCU)  лойиҳаси;  АҚШ фуқоролик тадқиқотлари бўйича ҳалқаро жамғарма  (СRDF) лойиҳаси; Исроил, Германия, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан биргаликда Европа Иттифоқига аъзо INCO-Copernicus лойиҳаси; Ғарбий Европа ва CABI Bioscience Швейцария илмий маркази билан ҳамкорликда SCOPES қўллаб-қувватлаш  фонди лойиҳалари шулар жумласидандир.

Prof. Y. Margalit (Israel), PhD Yezhov M. (Geneva, WHO) and the participants grant INCO-Copernicus in Alma-Ata (2001).

PhD G.S. Mirzayeva. Internship in Moscow state University (2013).

Participants grant P-224 STCU (Moscow, 2006).

PhD Yu.Sh. Gaffarov. Internship in Germany (2012).

Participants grant USDA / ARC (CRDF UZB2-31002-TA-08)

Шуни алохида таъкидлаш лозимки, биологик назорат бўйича хамкорликдаги 2 та лойиҳа ва яна 2 та SCOPES дастурлари натижалари ниҳоятда сермаҳсул бўлиб, олиб борилган илмий изланишлар натижасида АҚШ қишлоқ хўжалиги Вазирлиги томонидан 2008 йилда – галл ҳосил қилувчи арилар (Aulacidea acroptilonica) далаларда какрага қарши биологик агент сифатида қўллашга рухсат этилди. Какра Марказий Осиё шароити учун хос бўлиб, Шимолий Америкага 120 йил олдин тасодифан иқлимлашган. Шудан бери, Шимолий Америка учун ушбу ўсимлик жуда жиддий зарарли бегона ўтлардан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда биологик назоратдаги иккинчи агент – галл пашшаси (Jaapiella ivannikovi) Шимолий Америка шароитига иқлимлаштирилади.

Лаборатория ходимлари турли мамлакатларда (Россия, Козоғистон, Америка, Исроил, Туркия, Покистон ва б.қ.) халқаро конгрессларда, анжуманларда, симпозиумларда, фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Сўнгги йилларда Институт олимлари томонидан чет эллик ҳамкорлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар  билан ҳамкорликда маҳаллий хом-ашъёлар асосида қишлоқ хўжалиги ва тарихий обидалар ҳамда бино ва иншоотларни муҳофаза қилиш  соҳаларида қўлланилиши мумкин бўлган юқори технологиялар  ишлаб чиқилди.

Мисол учун  маҳаллий хом ашъё асосида ишлаб чиқилган сувда намланувчи олтингугурт мамлакатимизда хам кенг қўлланилиб, чет элларда хам эътироф этилди. 

Илк бор, жаҳон амалиётида Anacanthotermes Jacobs. авлоди термитларига қарши қўлланиладиган заҳарли ем-хўраклар ишлаб чиқариш ва қўллаш технологияси яратилди.

Мазкур ем-хўракларни ишлаб чиқариш «Антитермит» ускунаси тизимида амалга оширилади. Ушбу ем-хўракларни тарихий обидалар, шунингдек уй-жой, жамоат иншоотларида тарқалган термитларга қарши қўллаш юқори самара бермоқда.  

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 феврал  27 сонли қарори асосида ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти ҳузурида “Республика термитларга қарши курашиш маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Ҳар йили лаборатория ходимлари Республикада “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар”  ярмаркасида турли ишланмалар билан фаол иштирок этиб келмоқдалар. Мисол учун 2010 йилда “ВД-85 Beauveria tenella штамми асосида термитларга қарши  биологик ем-хўрак олиш технологияси” энг экологик безарар маҳсулот номини олди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида биологик воситаларни самарадорлигини 90-95% гача оширилишини таъминлаш учун энтомофаглар билан биргаликда микробиологик препаратларни хам қўллашнинг  замонавий усулублари тавсия этилди.

Лаборатория ходимлари томонидан термитлар, сўқир-қандалалар, чигирткалар, қон сўрувчи чивинларнинг популяцион хусусиятлари ўрганилмоқда, шунингдек, атроф-муҳит биотик,  абиотик ва антропоген омилларининг зарарли ҳашаротлар физиологик-биокимёвий механизмларига таъсири молекуляр, орган, организм, популяцион ва биогеоценитик даражада ўрганилмоқда.

Лаборатория тасарруфида Ўзбекистон республикаси ҳудудлари ва чегарадош давлатларда учрайдиган 2000 дан ортиқ ҳашаротлар турларининг энтомологик коллекцияси йиғилган.

Республика энтомофаунасида учрайдиган зарарли ва фойдали ҳашаротлар сонини бошқариш учун қўлланиладиган турли регуляторлар, шунингдек ўсимлик асосидаги биологик фаол моддаларни қўллашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Яқин йилларда фаннинг фундаментал соҳасида, биоценозда ҳашаротлар сонини бошқариш учун, шу билан биргаликда уларнинг (термитлар, ксилофаглар, сўқир-қандалалар, чигирткалар ва қон сўрувчи чивинлар)  биологияси, экологияси, кўпайиш ва озиқланиш физиологиясини ўрганиш юзасидан изланишлар олиб бориш изчил  ривожланади.

Лабораторияда ишлаб чиқилган масалалар Ўзбекистон республикаси ҳалқ хўжалиги соҳасидаги муммоларни ечишда тўғридан-тўғри кўмак беради. Шунингдек, ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар эса, қишлоқ хўжалигида ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳосилдорликни ва чорвачиликда эса махсулдорликни оширишда ҳамда иншоотларини ксилофаг ҳашаротлардан ҳимоя қилишда ўз ифодасини топади.

Изланишлар натижасиида 18 та муаллифлик гувоҳномаси ва қуйидаги 7 та патент ва олинди:

  • Термитларга қарши кураш услуби ва ускунаси йўлга қўйилди – РФ №2025972, 09.01.1995 й.;
  • Тут ипак қурти маҳсулдорлиги стимулятори – РФ №2029002, 02.95 й.;
  • Туркистон термити (Anacanthotermes turkestanikus) га нисбатан патоген микроорганизм штамми – UZ № IDP 04692 23.03.2001 й.;
  • Ғўза зараркунандаларига қарши курашиш учун препарат UZ № IAP 03263, 01.2007 й.;
  • Ғўзани қайта ишлаш учун таркиб – UZ № IAP 04279/06/2/2010 й.
  • Anacanthotermes авлоди термитларини қириб йўқотиш учун қурилма – UZ № FAP 00954, 06.2013 й.

Цилиндрик контейнер – UZ № SAP 01243. 02.08.2013 й.;

 

1500 дан ортиқ илмий ишлар ва 50 дан кўп монография ва тўпламлар чоп этилган.

 

Кўп қиррали узоқ йиллик энтомологик тадқиқотлар ривожи учун лабораториянинг қуйидаги етакчи илмий ходимлари ўз ҳиссаларини қўшдилар: Хамраев А.Ш., Крейцберг А., Даминова Д.Б., Лебедева Н.И., Мадьяров Ш.Р., Арипова Ф.Х., Жугинисов Т.И., Нуржанов А.А., Ахмедова З.Ю., Кучкарова Л.С., Холматов Б.Р., Мирзаева Г.С., Мансурходжаева М.У., Хашимова М.Х., Рустамов К.Д., Ганиева З.А. ва бошқалар.

Микология соҳасидаги кўп йиллик тадқиқотлар ривожи ва ишланмалари 8 томли “Ўзбекистон замбуруғлар флораси” китобида ўз аксини топган:

  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том I. Н.И. Гапоненко, Ф.Г. Ахмедова, С.С. Рамазанова, М.Ш. Сагдуллаева, Х.М. Киргизбаева. Тошкент: Фан, 1983. – 360 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том II. Х.М. Киргизбаева, М.Ш. Сагдуллаева, С.С. Рамазанова, Н.И. Гапоненко. Тошкент: Фан, 1985. – 198 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том III. С.С. Рамазанова, Ф.Х. Файзиева, М.Ш. Сагдуллаева,  Х.М. Киргизбаева, Н.И.Гапоненко. Тошкент: Фан, 1986.–229 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том IV. С.С.Рамазанова, Ф.Г. Ахмедова,  М.Ш. Сагдуллаева,  Х.М. Киргизбаева, Н.И. Гапоненко. Тошкент: Фан, 1987. – 148 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том V. М.Ш. Сагдуллаева, С.С. Рамазанова,  М. Гуломова,  Х.М. Киргизбаева, Ф.Х. Файзиева. Тошкент: Фан, 1989. – 283 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том VI. М.Ш. Сагдуллаева, С.С. Рамазанова,  М. Гуломова,  Х.М. Киргизбаева, Ф.Х. Файзиева. Тошкент: Фан, 1990. – 130 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том VII. М. Гуломова, Н.П. Кучми, М.Ш. Сагдуллаева, С.С. Рамазанова, Х.М.Киргизбаева. Тошкент: Фан, 1990.–196 б.
  • Ўзбекистон замбуруғлар флораси. Том VIII. Х.М. Киргизбаева, М.Ш. Сагдуллаева, С.С. Рамазанова, М. Гуломова. Тошкент: Фан, 1997. – 236 б.

 

  1. Xamrayev A.Sh., Hasanov B.A., Azimov J.A., Kuchkarova L.S., Izzatullayev Z.I., Shernazarov E.Sh., Jabborov A., Abdullaev I.I. Biozararlanish asoslari. Darslik. – T.: Fan va texnologiya, 2013. – 320 bet.
  2. Xamrayev A.Sh., Xasanov B.A., Sulaymonov B.A., Kojevnikova A.G., Xolmurodov E.A. O’simliklarni biologik himoya qilish. – Darslik / O’z.R. oily va o’rta maxsus ta’lim vazirligi. – Toshkent: Cho’lpon nomidagi NMIU, 2013. I tom 336 bet.
  3. Xamrayev A.Sh., Xasanov B.A., Ahmedov S.I., Sulaymonov B.A., Kojevnikova A.G., Mirzayeva G.S. O’simliklarni biologik himoya qilish. – Darslik / O’z.R. oily va o’rta maxsus ta’lim vazirligi. – Toshkent: Cho’lpon nomidagi NMIU, 2014. II tom . – 183 bet.
  4. Xamrayev A.Sh., Azimov J.A. Kuchkarova L.S., Daminova D.B., Mirzayeva G.S. Hasharotlar ekologiyasi. – Darslik / O’z.R. oily va o’rta maxsus ta’lim vazirligi. – Toshkent: Cho’lpon nomidagi NMIU, 2014. – 389 bet.
  5. Хамраев А.Ш., Лебедева Н.И., Мирзаева Г.С. Исследования видового состава ксилофагов Узбекистана // Доклады АН РУз. Сер. математика, техн. науки, естествознание, 2013. – № 5. – С. 56-60.
  6. Хамраев А.Ш., Лебедева Н.И., Мирзаева Г.С. Морфо-экологические особенности личинок жуков–ксилофагов // Узб. биол. ж., 2013. – № 6. – С. 77-80.
  7. Khamraev A.Sh. Soil organisms and entomocomplexes in Khorezm and Karakalpakstan (Uzbekistan) // ZEF BONN (pdf 544 kb)http://www.horesm.uni-bonn, июнь, 2013 // Soil ecology, N 6. PP. 1-67.
  8. Лебедева Н.И. Мониторинг зараженности комаров Anopheles малярийным плазмодием в Узбекистане // I Всероссийское совещ. по кровососущим насекомым: Мат. докл. Санкт-Петербург, 24-27 окт. 2006 г. – Санкт-Петербург: Зоологический ин-т РАН, 2006. – С. 109-111.
  9. Khamraev A.Sh., Lebedеva N.I., Zuginisov T.I, Abdullaev I.I., Rakhmatullaev , Raina A.K. Food preferences of the Turkestan termite Anacanthotermes turkestanicus (Isoptera; Hodotermitidae) // Socibiology USA. California, 2007, Vol. 50. – № 2. – p. 469-478.
  10. Khamraev A.Sh., Kuchkarova L.S., Ahmerov R.N., Mirzaeva G.S.Hanzafarova,V.Bland J.M.Abdullaev, I.I.Raina A.K. Trail-Following Activity in Extracts of sternal gland from Anacanthotermes turkestanicus (Isoptera:Hodotermitidae) // Socibiology, 2008. Vol. 51, No.3.- РР.685-696.
  11. Carta L.K., Handoo Z.A., Lebedeva N.I., Raina A.K., Zhuginisov T.I., and Khamraev A.Sh. Pelodera termiae sp. n., Acrobeloides sp. cf. amurensis and Panagrolaimus sp. cf. spondyli associated with the Turkestan termite Anacanthotermes turkestanicus from Uzbekistan // International Journal of Nematology. – USA, 2010. – Vol.20, No – P. 225-232.
  12. Назруллаева М.Ф., Лебедева Н.И., Хашимова М.Х., Хамраев А.Ш. Особенности биологии термитофильных клещей в условиях Узбекистана // Узб. биол. ж., 2010. – № 6. – С. 36-38.
  13. Ахмедова З.Ю., Хашимова М.Х., Хамраев А.Ш., Рустамов К.Ж., Колосов А.В. Бакуловирусный препарат ВИРИН ХСК против хлопковой совки. // Журнал. Защита и карантин растений. 2014, № 12. С. -36-40.
  14. Мансурходжаева М.У., Зокиров И., Арипова Ф.Х. Шафтоли тана ширасининг озуқа спектори ва хаёт цикли. //ЎзР ФА ДАН. – Ташкент 2013 – С. 24-28.
  15. Даминова Д.Б., Хамраев А.Ш. Дневные бабочки (Lepidoptera, Ropalokera) Чаткальского заповедника // Тр. заповедников Узбекистана. Ташкент, 2011. вып.7. – С  156-169.
  16. Даминова Д.Б. Энтомофауна Нуратинского заповедника // Труды заповедников Узбекистана. вып. 7. Ташкент 2011, – С. 101-156.
  17. Mad’yarov R. Insects as highly effective producers of renewable animal organic raw materials // World Congress on Biotechnology. 4 – 6 May.- Hyderabad, – 2012. Andhra Pradesh, India.
  18. Madyarov Sh. R. Improvement of food value and assimilability of nutritious components of artificial diets for insects from local raw materials // Proceedings of 3rd International Symposium on Edible Plant Resources and the Bioactive Ingredients ISEPR, – 25-28 july -Urumchi, China. 2012.
  19. Madyarov Sh. R. Insects as highly effective producers of renewable animal organics. // XXIV International Congress of Entomology. -August 19-25, -Daegu, South Korea. 2012.
  20. Madyarov Sh. R.. The role of basic researches in solving of topical problems of sericulture and silk processing. biotechnological aspects/ Building Value Chains In Sericulture BISERICA”Proceedings of 6 th BACSA of International conference Padua, Italy.  P. 11-13.
  21. Madyarov Sh. R., Khamraev A. Sh. Development of artificial diets for insects in biotechnology of entomophages and bioinsecticides./ Building Value Chains In Sericulture BISERICA: Proceedings of 6 th BACSA of International conference Padua, Italy. April 7-12. 2013.-P 30-31.
  22. Хашимова М.Х., Ахмедова З.Ю. Изучение вирусов хлопковой и озимой совок в Узбекистане Инфекционная патология членистоногих: Материалы международной конференции. Санкт-Петербург, Пушкин.  2012 г.– С. 72-73.
  23. Мансурходжаева М., Ульмасбаев Ш.Б., Арипова Ф.Х. К фауне вредных членистоногих на культурных и интродуцированых растениях Узбекистана. – Настоящее и будущее биотехнологии в решении проблем экологии, медицины, сельского, лесного хозяйства и промышленности» // Сб. научных трудов меж. семинара 2011. Ульяновск. – С. 173-175.
  24. Даминова Д.Б., Хамраев А.Ш. Экологические обоснование использования природных популяций энтомофагов защиты капусты. Настоящее и будущее биотехнологии в решении проблем экологии, медицины, сельского, лесного хозяйства и промышленности // Сборник научных трудов международного семинара 18-20 мая 2011. Ульяновск. – С. 26-29.
  25. Gafforov Yu.Sh., Nuraliev H.H., Iminova M.M., Allayarov N.D. Mycoflora of soil Sariasiya tuman, Uzbekistan // ІІІ international young scientists conference «Biodiversity, Ecology, Adaptation evolution», Odessa, Ukraine, 16-18 May – P. 86.
  26. Иминова М.М. Фарғона водийси макромицетларининг экологиси // Ўз.биол. журн. – Тошкент, 2008. – № – С. 36-39.
  27. Иминова М.М. Макромицетларнинг аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш // ЎзР ФА маърузалари. – Тошкент, 2008. – №.4. – Б. 59–63.
  28. Gafforov Yu.Sh., Mamadalieva N.Z., Iminova M.M., Egamberdieva D.R., Madrakhimov Sh.N. Antibacterial activity of the extracts from the two Uzbek medicinal mushrooms Inonotus obliquus and Inonotus hispidus (Hymenochaetaceae donk) // Materials of International Scientific Conference «Actual problems of Algology, Mycology and Hydrobotany». – 11-12 September 2009. – Tashkent, 2009. – P.183-185.
  29. Madyarov Sh. R., Umarov Sh.R. State of the art and prospects of development sericulture in uzbekistan //Building Value Chains In Sericulture BISERICA:  Proceedings of 6 th BACSA of International conference Padua, Italy. April 7-12. 2013. -P 58-59
  30. Madyarov Sh R. The insects as perspective producers of renewable organics // VII Moscow Int. Congress Biotechnology: State of the art and prospects of development. -March 19-22, (2013)  Russia. Moscow. – 421-423.
  31. Madyarov Sh. R., Islamova Sh.K., Umarov Sh.R. Improvement of food value and assimilability of nutritious components of cotton seeds and silkworm cocoons // Ibid. P. 424 – 425
  32. Madyarov Sh. R., Khamraev Sh. Biocontrol strategy for mulberry pyralid Glyphodes pypoalis Wlk // The 1st International Symposium on Sericulture in Tropical-subtropical Area (ISSTSA), Sept. 10th-13th, Nanning, China, 2013. 
  33. Madyarov Shukhrat R. Biotechnological basis of resource-saving in mori-and sericulture. // 3rd Biotechnology World Congres, February 10-12, -Dubai. 2014.U.A.E., SL-26, Р.34-35.

“Экспреминтал энтомология” лабораторияси 1950 йилда ЎзР ФА зоология ва паразитология институти қошида ташкил этилган. Лабороторияни биринчи бўлиб, А.Н. Лужецкий (1950-1953 й.), кейинчалик ЎзР ФА мухбир аъзоси В.В. Яхонтов (1954-1957 й.), ЎзР ФА мухбир аъзоси Р.А. Алимджанов (1958-1972 й.), б.ф.н. А.Г. Давлетшина (1973-1980 й.), б.ф.н. Э. Эргашев (1981-1985 й.) лар бошқарди.

1962 йилда тадқиқотлар йўналишларини долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, “Энтомология“ лабороториясидан иккита бўлим: б.ф.н. С. А. Журавская (1962-1980 й.) ,  б.ф.н. Ш. А. Шарафутдинов (1980-1986 й.) бошқарган “Ҳашоротлар физиология ва  токсикологияси” лабораторияси ҳамда б.ф.н. А. Г. Давлетшина (1962-1970 йй), б.ф.н. Т. С. Еременко (1971-1980 й.) ва б.ф.н. В. И. Плешивцева (1981-1985 й.) лар раҳбарлик қилган ”Энтомофаглар” лабороториясига ажратилган.

1986 йилда  “Энтомология“, “Энтомофаглар”, “Ҳашоротлар физиологияси ва  токсикологияси” лабораториялари истиқболли йўналишлар бўйича тадқиқотларни умумлаштириш ва агросаноат комплексларининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш мақсадида б.ф.н. Ш. А. Шарафутдинова (1986-1991 й.) ва б.ф.д., проф. А.Ш. Хамраев (1991-2009 й.) бошчилигида ягона “Экспреминтал энтомология” лабороториясига бирлаштирилди.

2009 йилда “Экспреминтал энтомология” лабороторияси б.ф.д., проф. А.Ш. Хамраев раҳбарлигида “Энтомология“ лабораториясига ўзгартирилди.

В. В. Яхонтов, Р. А.Алимджанов, А. Г.Давлетшина, С. А. Журавская, Т. С. Еременко ва бошқаларнинг кўп йиллик энтомологик тадқиқотлари натижасида пахта, беда, полиз экинлари, омборларда сақланадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари зараркунандаларининг биологияси ва тур таркиби, шунингдек уларнинг энтомофаглари:  ўргимчаклар, каналар ва бошқа бўғимоёқлилар бўйича янги маълумотлар олинган.

2012 йилда  тадқиқотлар йўналишларининг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда “Умумий энтомология” ва “Микология” лабороториялари негизида “Энтомология ва микология” лабороторияси ташкил қилинди.

Микология лабороториясининг тарихига назар ташласак, у 1947 йилда акад.  А.М. Музаффаров асосчилигида “Спорали ўсимликлар” лабороторияси сифатида ташкил қилинган. Микология лабороториясининг раҳбарлари: б.ф.н. Т.С. Панфилова, б.ф.д. С.С. Рамазанова, б.ф.н. М. Азимхаджаева, б.ф.н. Я.С. Салиева, б.ф.н. Х.Х. Нуралиев, б.ф.н. М.М. Иминова.

Ўзбекистон ҳудудида микологик ва фитопатологик тадқиқотлар XIX асрнинг охиридан бошланган. 1901 йилда Н.Н. Спешневнинг “О грибных паразитах Закаспийской области Туркестанской края” номли тадқиқот ишлари эълон қилинган. 1913 йилда Н.И. Барбарин “Туркестанское сельское хозяйство” журналида Тошкент шаҳри, шунингдек, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида олиб борган микологик-фитопатологик тадқиқотларининг натижаларини чоп этган.

Махсус ва тизимли микологик тадқиқотлар фақатгина 1935 йилдан Ўрта осиё давлат университетида  П.Н. Головин раҳбарлигида бошланган.

1948-1953 йиллар мабойнида, Ҳисор тоғ тизмаси, Тўпаланг дарёси ҳавзаси ўсимликлар қопламининг, шунингдек, Фарғона водийсининг боғ ва токзорларининг замбуруғ касалликлари бўйича тадқиқотлар олиб борилган. Республиканинг айрим ҳудудларида Cytospora туркумига мансуб замбуруғларнинг патогенлик хусусиятлари ва ёввойи ўсимликлар флорасининг замбуруғ касалликлари ўрганилган.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида 3 та докторлик ва 31 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Уларда Ўзбекистон биоценозларининг буғимоёқлилари ва Республикамизнинг микобиотасини ўрганиш билан боғлиқ бўлган энтомология ва микологиянинг асосий устувор йўналишлари қамраб олинган.

Ҳозирги вақтда лабороторияда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ёш мутахассислар: Мансурходжаева М. У., Иминова М. М., Жугинисов Т. И., Мирзаева Г. C., Ахмедова З. Ю., Холматов Б. Р., Гаффоров Ю. Ш. ва ҳимояга тайёргарлик кўраётган: Ганиева З. А., Рустамов Қ. Д., Халилаев Ш. А., Мустафаев И. М. лар  фаолият кўрсатмоқдалар.

Бугунги кунда энтомология ва микология лабороторияси, Марказий Осиё ҳудудида ягона бўлиб, унда 18 та мутахассислар: 2 та фан доктори проф. – А. Ш.Хамраев ва Мадьяров Ш Р., 10 та фан номзодлари: Даминова Д. Б., Лебедева Н. И., Арипова Ф. Х., Жугинисов Т. И., Ахмедова З. Ю., Холматов Б. Р., Мирзаева Г. С., Мансурходжаева М. У., Иминова М. М., Гаффоров Ю. Ш., 5 та кичик илмий ходимлар:  Хашимова М.Х., Рустамов Қ.Д., Ганиева З.А., Мустафаев И.М., Тешабоева Ш.А. ва 1 та лаборант Хакимова Х.Р. ишлашмоқда.

Laboratory staff, Tashkent, 2014