Сизларни 2016 йил 9-10 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтида ўтказиладиган “Ўзбекистонда ноёб, йўқолиб бораётган ва кам ўрганилган ҳайвонларни сақлашнинг замонавий муаммолари ва уларнинг муҳофазаси” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуманда иштирок этиш учун таклиф этамиз.


06.03.2016

...

Анжуман ўтказишдан асосий мақсад – Ўзбекистон ҳайвон турлари бўйича замонавий маълумотларни йиғиш:

  • Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган;
  • ХТМИнинг хавф остида қолиш тоифасига эга бўлган;
  • табиий ноёб ва кам ўрганилган;
  • шунингдек антропоген тасъирлар ёки ареалнинг қисқариши натижасида ҳавф остида қолган популяция ҳолати.

Анжуман материалларидан шу соҳага қизиқувчи муаллифларни жалб қилган ҳолда “Қизил китоби”нинг янги нашрини тайёрлашда фойдаланилади.

Анжуманнинг расмий тили: ўзбек ва рус тили.

Анжуман материаллари нашри анжуманнинг ўтказилиши белгиланган кунида тайёр бўлиши режалаштирилмоқда. Чоп этиш учун анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

АНЖУМАН ИШИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

  • Турларнинг экологик, биологик хусусиятлари ва популяция ҳолати
  • Турларнинг ҳозирги мақомини аниқлаш ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган турлар рўйхатини ўзгартириш бўйича таклифлар;
  • Турларга ва уларнинг яшаш жойларига бўлаётган ҳавфлар;
  • Турларни кўпайтириш, сақлаш ва реинтродукция қилиш;
  • Мухофаза этиладиган ҳудудларнинг роли;
  • Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бўйича муаммовий саволлар.

Анжуман Ташкилий Қўмитаси 

  • Ташкилий қўмита раиси: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, б.ф.д.
  • Ташкилий қўмита раис муовини: Лановенко Евгения Николаевна, б.ф.н.
  • Ташкилий қўмита аъзолари:
  • Азимов Жалолиддин Азимович, академик, б.ф.д.
  • Шерназаров Эльмурад, б.ф.д.
  • Даминова Дилоса Бобомурадовна, б.ф.н.
  • Вашетко Эмилия Викторовна,  б.ф.н.
  • Кашкаров Роман Даниилович, б.ф.н.
  • Мирзаев Улуғбек Тўраевич, б.ф.н.
  • Митропольская Юлия Олеговна, б.ф.н.
  • Холматов Бахтиёр Рустамович, б.ф.н.
  • Быкова Елена Александровна
  • Ташкилий қўмита котибаси: Грицына Мария Алексеевна

Анжуманда иштирок этиш учун:

  • ташкилий қўмита электрон манзилига – 2016@gmail.com 2016 йил 15 апрелга қадар 1-иловада келтирилган шаклни тўлдириб юборишингиз зарур;
  • 2016 йил 30 майга қадар чоп этиш учун анжуман материалларини (мақола – 5 бетгача ва қисқача маълумот – 2 бетгача) юборишингиз шарт.

Ташкилий қўмита тўлов бадали 30 000 сўмни ташкил этади.

Ташкилий қўмита томонидан анжуман йўналишига мос келмаган, қоида бўйича расмийлаштирилмаган шунингдек, рад қилинган материаллар чоп этилмайди.

Анжуманда иштирок этиш учун қабул қилинган материалларни ташкилий қўмита томонидан чоп этиш учун тасдиқлангандан сўнг, тўлов бадали юзасидан анжуман илмий котиби М.А. Грицынага (+99893)3383966, marigmaforever@yahoo.com мурожаат этишингизни сўраймиз.

1-илова

ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ШАКЛ

Муаллифларнинг Ф.И.О. (тўлиқ)

 

Иш жойи

 

Лавозими

 

Илмий даражаси, унвони

 

Маъруза мавзуси (қисқача маълумот)

 

Иштирок этиш шакли (иштирок этган ёки иштирок этмаган холда)

 

Телефон

 

e-mail

 

Илова 2.

Анжуман материалларини расмийлаштириш қоидалари

  1. УДК;
  2. Аннотация (рус тилида, 45 сўздан кўп бўлмаслиги зарур);
  3. Мақола номи (ўртада, хат боши қўйилмайди, бош харфларда, қора шрифтда);
  4. Муаллиф (лар) фамилияси, исми ва отасининг исми, ўртада, кичик харфларда, қора шрифтда (агар зарур бўлса, ҳавола муаллиф исми-шарифидан кейин қўйилади);
  5. Мамлакат (агар қатнашувчи Ўзбекистондан бўлмаса), ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили – ўртада, курсивда;
  6. Мақола матни (матн саҳифа эни бўйича тўғирланади).

 Матнни расмийлаштириш қоидалари:

  • Матн редактори – Microsoft Word
  • Формат – doc
  • Шрифт – Times New Roman
  • Шрифт ўлчами – 12
  • Қаторлар орасидаги интервал – 1
  • Хат боши – 1,25 см
  • Юзаси: барча томондан 2,0 см қолдирилади
  • Матнга саҳифа рақами қўйилмайди, сўзлар янги қаторга бўлиб ёзилмайди
  • Формула ва лотинча номлар курсивда ёзилади
  • “Адабиётлар” рўйхати алфавит кетма-кетлигида қўйилади ва белгиланган қоидалар асосида расмийлаштирилади.
  • График ва расмлар jpg форматида, 300 dpi. дан кам бўлмаган хажмда биринчи эслатмадан сўнг матнга жойлаштирилади. График ва расм номлари улар остида, ўртада жойлаштирилади. Аввал уларнинг рақами тегишли тартиб кетма-кетлигида “1-расм.” сўзидан олдин ёзилади, сўнгра давомидан график ва ва расм номи ёзилади
  • Жадвал биринчи эслатмадан сўнг матнга жойлаштирилади. “жадвал” сўзи жадвалнинг юқори чап томонидан ёзилади. Аввал жадвалнинг рақами тегишли тартиб кетма-кетлигида “1-жадвал.” сўзидан олдин ёзилади, сўнгра давомидан жадвал номи ёзилади. Жадваллардан матнда ифодаланиши қийин бўлган маълумотларни тақдим этиш учунгина фойдаланиш лозим.
  • Ҳар бир материал (хабар) алоҳида файл кўринишида тақдим этилади.

Материални расмийлаштириш учун намуна:

УДК

СОВРЕМЕННОЕ СОСТОЯНИЕ ПОПУЛЯЦИЙ РЕДКИХ ВИДОВ ПОЗВОНОЧНЫХ ЖИВОТНЫХ  ПУСТЫНИ КИМЕРЕККУМ

 Иванов В.А1., Петров Ю.Л2.

1Институт генофонда растительного и животного мира АН РУз,  Ivanov@mail.ru;

 2 Чаткальский биосферный государственный заповедник  petrov@gmail.com

 Скудность сведений по фауне пустыни Кимереккум и ее интенсивное освоение обусловили обследование, проведенное в июне 2013 г. в пустыне и по ее границе с оазисом. В ходе краткосрочного обследования установлена значительная роль видов, связанных с антропогенным ландшафтом и высокая степень трансформации песчаной пустыни. Приведены видовой состав амфибий, рептилий, птиц и млекопитающих, в том числе редких видов, и их распределение в 3 типах естественных и 11 антропогенных местообитаний.

Литература

  1. Железняков Д.Ф., Колесников И.И. Фауна позвоночных горно-лесного заповедника // Труды горно-лесного государственного заповедника. Вып. 1. – Ташкент, 1958. – С. 94-116.
  2. Кашкаров Р.Д., Митропольская Ю.О. Опыт балльной оценки  антропогенных угроз в низко- и среднегорных районах Западного Тянь-Шаня в пределах Ташкентской области Узбекистана // Узбекский биологический журнал. № 2, 2009. – С. 48-52.
  3. Красная книга Республики Узбекистан. Животные. Т.2. – Ташкент, 2009. – 215 с.
  4. www.iucnredlist.org

Ахборот хатинини юклаб олинг. Ахборот хати.