Umurtqali hayvonlar genofondi laboratoriyasi


poz1

Laboratoriya mudiri, b.f.d., prof.
Shernazarov E.Sh.

Лаборатория Ўзбекистон умуртқали ҳайвонлари (сувда ва қуриқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар) ни ўрганиш, эколого-фаунистик фундаментал ва амалий аҳамиятга эга, умуртқали ҳайвонлар ресурсларини сақлаш ва барқарор фойдаланишга йўналтирилган, экологик хавфсизлик муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланади.

Шерназаров Элмурад Шерназарович – Лаборатория мудири, б.ф.д., проф.

Илмий йўналиши: Қушлар фаунаси, экологияси, биологияси, миграцияси, муҳофазасини ва барқарор фойдаланишни ўрганиш. Антропоген ўзгаришларни умуртқали ҳайвонларга таъсирини баҳолаш.

E-mail: elbekurg@mail.ru

Лановенко Евгения Николаевна – Б.ф.н., катта илмий ходим

Илмий йўналиши: Умуртқали ҳайвонлар экологияси, популяциясини ва яшаш жойларини ҳозирги ҳолатини ўрганиш, орнитофауна, ноёб турлар, антропоген таъсирларни баҳолаш, қушларни муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш.

E-mail: lanovenko@ uz sci.net

Вашетко Эмилия Викторовна – Б.ф.н., катта илмий ходим

Илмий йўналиши: Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар ва судралиб юрувчиларнинг экологияси ва тарқалишини ўрганиш, судралиб юрувчиларнинг ноёб турлари кадастри. E-mail: evashetko_03@mail.ru

Митропольская Юлия Олеговна – К.б.н., Б.ф.н., катта илмий ходим

Илмий йўналиши: Биологик хилма-хиллик компонентларини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, териофауна – замоновий сақлаш йўллари ва тенденциялар, биохилма-хиллик компонентларини йўқолиш сабаблари ва асосий хавфлар, уларнинг деградациясини ўсиш суръатини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, ноёб ва йўқолиб бораётган сутэмизувчилар

E-mail: kashkarov_home@bcc.com.uz

Быкова Елена Александровна – кичик илмий ходим

Илмий йўналиши: Сутэмизувчилар фаунаси, экологияси ва ноёб турлар муҳофазаси, йўқолиб кетиш хавфини баҳолаш, овланадиган турлардан барқарор фойдаланиш, урбаценозларда ва индустриал секторлар таъсири остидаги ҳудудлардаги сутэмизувчиларфаунаси ва экологияси.

E-mail: ebykova67@mail.ru

Есипов Александр Викторович – кичик илмий ходим

Илмий йўналиши: Сутэмизувчилар фаунаси, экологияси ва ноёб турлар муҳофазаси, йўқолиб кетиш хавфини баҳолаш, овланадиган турлардан барқарор фойдаланиш, Муҳофаза қилинадиган ҳудудларда биохилмаҳхилликни сақлаш.

E-mail: esipov@xnet.uz

Азимов Нодир Нуриллаевич – кичик илмий ходим

Илмий йўналиши: Орнитофауна, ноёб турларни ўрганиш, антропоген таъсирларни баҳолаш, қушларни муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш.

E-mail: Nodirzoo@mail.ru

Жумаев Фазлиддин Курбанович – кичик илмий ходим

Илмий йўналиши: Рептилилар эколгиясини ўрганиш. Муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш. E-mail: fazliddin_jumayev@mail.ru

Махмудов Ботир – Мутахасис

Комиссарчик А.А – Мутахасис

Грицына М.А. – Мутахасис

– Республиканинг турли табиий-иқлим зоналарида умуртқали ҳайвонлар фаунасини ўрганиш;

– Антропоген омиллар таъсири остида ҳайвонларни янги комплексини шаклланишининг қонуниятларини аниқлаш;

– Республика ҳудудида умуртқали ҳайвонлар шу жумладан ноёб турлар популяцияси ва яшаш жойларининг замоновий ҳолатини ўрганиш;

– Умуртқали ҳайвонларнинг экологияси ва биологиясини ўрганиш;

– Сувда ва қуриқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчиларни муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш; ноёб умуртқали ҳайвонлар турларининг кадастри;

– Ноёб ва йўқолиб бораётган умуртқали ҳайвонлар турларини сақлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш.

Лаборатория Россия, Украина, АҚШ, Канада, Улуғ британия, Германия, Франция, Италия, Япония, Қозоқстон, Туркманистон, Тожикистон и Қирғизстоннинг илмий-тадқиқот институтлари ва университетлари билан кенг алоқа қилади. Шунингдек, IUCN, BirdlifeInternational, WetlandsInternational, Бутундунё ёвввойи табиат донди (WWF) каби йирик нодавлат ташкилотлар билан табиатни муҳофаза қилиш ва ноёб ва йўқолиб кетиши хавф остида қолган ҳайвон турларини сақлаш соҳасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган. Лаборатория ходимлари CBD, CMS, RAMSAR, СIТЕS халқаро Конвенциялар ва бухоро буғуси, сайғоқ, оқ турна, ингичка тумшуқли балчиқчи ва қушларнинг Афро-евросиё учиб ўтиш йўлида уларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро битимлар бажарилишини таъминлаш мақсадида миллий  илмий маслаҳатчилар ҳисобланади.

Лаборатория фаолият кўрсатаётган даврда республиканинг турли табиий ва ўзлаштирилган ҳуддуларида қуриқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг тур таркиби аниқланган ва экологияси, биологияси ва хўжалик аҳамияти ўрганилган. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида мутахасислар «Фауна Узбекской ССР» (1953, 1956, 1960, 1961, 1962), «Птицы Узбекистана» (1987, 1990, 1995), «Птицы водоемов Узбекистана и Центрально-Азиатского региона» (2005), «Птицы Средней Азии» (2007) каби фундаментал ва кўп томли асарларни яратишга эришди. Ҳар хил идоралар ва ташкилотлар мутахасислари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби (Т.2. Ҳайвонлар) тайёрланди ва нашрдан чиқарилди (1983, 2003, 2006, 2009), унга умуртқали ҳайвонларнинг 105 зиёд қирилиб кетаётган турлари ва кенжа турлари киритилган. Ўрта Осиё-Ғарбий сибирь регионида қушларнинг мавсумий миграциясини коллегиал ўрганиш пировардида «Миграции птиц в Азии» тўпламининг 11 алоҳида нашри босмадан чиқарилди. Уларнинг ҳар бирида Ўзбекистон қушларининг миграцияси тўғрисида илмий маълумотлар келтирилган. Қушлар миграцияси қонуниятларини ўрганиш асосида ҳаво транспорти хавфсизлигини таъминлаш учун чора тадбирлар ишлаб чиқилди.

1996-2011 йй. ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Труды  заповедников Узбекистана» тўпламини 7 томи нашр қилинди.

Қатор йиллар давомида заҳарли илонлар ҳаёт тарзини ўрганиш орқали уларни тутқинликда сақлаш ва заҳарини олиш услублари ишлаб чиқилди. Экспериментал йўллар билан қум чархилонининг ҳаётини узайтириш бўйича масалалар мувоффиқиятли ҳал этилди.

Кейинги йилларда республикада ноёб ҳайвонлар турлар популяцияси ва уларнинг яшаш жойларини ҳозирги ҳолати баҳоланди, ҳамда ноёб ва йўқолиб кетиши хавф остида қолган умуртқали ҳайвонларни сақлашни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланди

Зоология фанининг ютуқларини оммалаштириш мақсадида ходимлар республика телевиденияси ва радиоси эшиттиришларида қатнашмоқда ва марказий, маҳаллий газеталар, журналларда илмий-оммабоб мақолалар чоп этмоқда.

poz2

1950 й ЎзР ФА зоология и паразитология институтида биология фанлари доктори, профессор, академик Т.З.Захидов қуриқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар лабораториясини тузди ва бошқарди. Кейинчалик, лаборатория базасида учта мустаққил лаборатория ташкил топди: 1960 г. биология фанлари доктори проф. О.П.Богданов раҳбарлигида заҳарли илонлар экологияси лаборатория ташкил топди, 1966 й. – биология фанлари номзоди, хизмат кўрсатган фан арбоби Г.С.Султанов раҳбарлигида териология лабораторияси ва биология фанлари доктори, профессор, академик Т.З.Захидов орнитология лабораторияси вижудга келди. Ундан кейин 2004 й. лабораториялар бирлаштирилиб қуриқликда яшовчи ҳайвонлар бўлими ташил этилди. 2012 й ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти таркибида Умуртқали ҳайвонлар генофонди лабораторияси номини олди.

Лабораторияда турли йилларда б.ф.д. Кашкаров Д.Ю., б.ф.д. Давлятов Я Д., б.ф.н. Салихбаев Х.С., б.ф.н. Ишунин Г.И., б.ф.н. Остапенко М.М., б.ф.н. Павленко Т.А., б.ф.н. Брушко З.К., б.ф.н. Землянова Н.А., б.ф.н. Салихбаев Э.К., б.ф.н. Шарипов А.Ш., б.ф.н. Ядгаров Т.Я., б.ф.н. Персианова Л.А., б.ф.н. Камалова З.Я., б.ф.н. Макеев В.М., б.ф.н. Аюпов А.Н., б.ф.н. Тарянников В.И., б.ф.н. Худайбердиев Т.Н., б.ф.н. Чикин Ю.А., б.ф.н. Абдуназаров Б.Б. ва бошқалар мувофаққиятли хизмат қилган.

Юқоридаги олимлар Қизилқум, Фарғона водийси, Тошкент оазиси, Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий ҳудудларида, ҳамда Қозоғистон ва Ўрта Осиё мамлакатларида комплекс тадқиқотлар олиб борган.

Лаборатория тадқиқотлари натижалари бир неча юз илмий моқолдалар, ўнлаб монографиялар, тўпламлар, тавсиялар, информацион маълумотлар, ўқув қўлланмаларда ёритилган.

Кейинги йилларда ходимлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш стратегия, программа, режаларни амалга ошириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ноёб ва йўқолиб бораётган турларга алоҳида эътибор берилмоқда. Доимий равишда халқаро, регионал, республика илмий конференцияларида, йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.

Умуртқали ҳайвонлар ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ва ишлаб чиқарилган тавсиялар ЎзР Табиани муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ЎзР  қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойланиш мумкин.

poz3